UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  17 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта" Янгиликлар

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта"

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз майдонида АГМКни қабул қилди.

Гарчи учрашув давомида ёмғирли ҳаво ҳукмронлик қилганига қарамай, майдондаги футболчиларга ўз таъсирини ўтказа олмади. Икки жамоа ҳам томошабоп ва қизиқарли футбол намойиш қилди. Унда вазиятлардан фойдаланган "Локомотив" якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг "темирйўлчилар"нинг ғалаба голини урган Санжар Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ бизга кўп нарса беради. Яъни навбатдаги баҳсларда янада ишонч билан ўйнашимизга катта туртки бўлса ажаб эмас. Мухлисларимиз олдида катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик. Фикримча, АГМКнинг голига тезкор жавоб қайтара олганимиз ўйинда бурилишни ясади. Голдан сўнг анча тетиклашиб олдик. Эндиликда бир муддат ҳордиқ чиқарамиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Учинчи турда "Бунёдкор" билан  ўйнасакда, ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта, деб ўйлайман",- дейди Санжар Қодирқулов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика