UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  9 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Санжар Асқаралиев "Навбаҳор"га қайтди, Бозоров Қаршидаги ўйиндан сўнг қайтиб келгани йўқ Янгиликлар

Санжар Асқаралиев "Навбаҳор"га қайтди, Бозоров Қаршидаги ўйиндан сўнг қайтиб келгани йўқ

Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши учрашувдан кейин жамоамиз аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинмаганди.
Кеча футболчилар тикланиш машғулотларни бажаришганди. Бугундан бошлаб машғулотлар майдонда давом эттирилмоқда. Бугунги машғулотларга Усмон Асқаралиев бошчилик қилди. Унга Мустафо Байрамов ва Дурбек Умаралиевлар ёрдам беришди. Бош мураббий Рустам Дўрмонов эса машғулотларни четдан кузатиш билан чекланди.

Шу пайтга қадар жамоа натижаларига бевосита жавобгар ҳисобланган бош менеджер Равшан Бозоров Қаршидаги ўйиндан кейин клуб қароргоҳига келгани йўқ. Бугунги машғулотларда айнан Бозоров томонидан “Навбаҳор”га таклиф этилган мураббийлар Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толиповлар ҳам иштирок этишгани йўқ. Жамоа сафига мавсум биринчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказиб, маълум вақт давомида жамоа билан бирга бўлмаган ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиев қўшилганлигини қўшимча қилиш жоиз. Шу кунларда раҳбарият ва мураббийлар штабида айрим ўзгаришларни рўй бериши кутилмоқда.
Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика