Сан-Марино дарвозабони мухлисларга: "Сиз менинг юрагимдан жой олдингиз"

Alisher
13 июн 2019, 17:11
Сан-Марино дарвозабони Элиа Бенедеттини Россия (0:9)га қарши муваффақиятсиз ўйиндан сўнг мухлисларнинг қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтди ва қутлади.

"Мен жуда кўп хатлар қабул қилиб олдим. Айтмоқчиманки, мен уларнинг ҳаммасини ўқиб чиқдим ва сизлар қалбимнинг тубидан чуқур жой олдингиз. Бу мен учун катта шарафдир.

Барча имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиляпман. Сиз менинг юрагимдасиз. Мен сизнинг мухлисингизман", - дейди Бенедеттини.

Олдинроқ, Сан-Марино бош мураббийи унинг жамоаси Россия терма жамоаси билан тенгма-тенг ўйнайдиган пайт у ҳаёт бўлмаслигини айтиб ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/elia_benedettini