

- Ушбу баҳс биз учун оғриқли ўтишини билгандик. Россия термаси ҳам ўз навбатида 7 гол уришни истаётганди. Улар бизга нисбатан ҳурматли бўлишди ва голларни нишонлашмади. 0:2дан кейин бизнинг йигитлар ўйинни ташлаб юборишди ва очиқдан очиқ таслим бўлишди.
Сўнгги жаҳон чемпионатида Россия дунёнинг кучли 8 термаси ичига киришини исботлаганди. Уларнинг ўйинида ритм, техника ва сифат етарлича. Аммо уларнинг асосий ўйини Бельгия термасига қарши бўлади. Балки, қачонлардир Сан-Марино термаси ҳам Россия билан тенгма тенг ўйин кўрсата олар. Аммо бу вақтда мен тирик бўлмайман.



