UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Ана ҳолос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  1 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  4 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  2 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  11 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  7 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  7 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2

Самвел Бабаян: "Рақибни ҳурмат қиламиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Рақибни ҳурмат қиламиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Чемпионлар лигасининг 2-туридаги "Шабаб" ва "Пахтакор" жамоалари ўйинидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчи Акбар Исматуллаев иштирок этди.

Самвел Бабаян: - Ушбу учрашув қийин ва кескин кечиши аниқ. "Шабаб" Саудиянинг энг етакчи жамоаларидан бири. Клуб катта тарихга эга ҳамда кўплаб совринлар эгасига айланган. Ушбу жамоа билан 2010 йил Чемпионлар лигасида тўқнаш келганмиз, ўзаро баҳслар тажрибаси бор. Рақибни имкон қадар ўрганиб чиқдик. Эртага яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишни истаймиз. Жамоамиз олдига барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли "Шабаб"ни кучли клуб сифатида ҳурмат қиламиз, лекин майдонда ўзимизнинг вазифани бажаришга интиламиз.

Каримовнинг йўқлиги бизга катта таъсир ўтказмайди деб ўйлайман. "Нафт" билан беллашувда ҳам иккинчи бўлимда Шерзодсиз ҳаракат қилдик. Дуранг қайд этилиб турган вазиятда ғалабани қўлга киритишга футболчиларда куч ва характер топилди. Жамоа шундай ҳолатларга тайёр туриши керак. Унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларга эгамиз.

Бизда расмий ўйинлар амалиёти етишмаслиги бўлиши мумкин, лекин ўйинчиларнинг фаол ҳаракатлари эвазига буни енгиб ўта оламиз.

Акбар Исматуллаев: - Эртанги рақибимиз кучли жамоа. Таркибида бир қатор юқори савияда ўйнайдиган футболчиларга эга. Биз ҳам жамоа сифатида яхши шаклланиб боряпмиз ва эртага буни кўрсатишга уринамиз.

Мезбонлардан эса бош мураббий Жейми Пачеко ва дарвозабон Волид Абдуллоҳ анжуманда қатнашди.

Жейми Пачеко: - Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Чемпионат ва Чемпионлар лигасидаги ҳар бир ўйиннинг аҳамияти юқори. Биз лигага ҳам катта эътибор берамиз, Саудиянинг баъзи клублари эса ички чемпионатни афзал кўришмоқда. Шанба куни чемпионат ўйинида майдонга тушдик, шу сабабли таркибда ўзгаришлар қилишим мумкин. Асосий таркибда ўйнашга тайёр футболчилар етарлича. Наиф Ҳазази эртага асосий таркибда ўйнайди. Унинг ҳолати майдонга туширишга имконият беради.

"Пахтакор" билан  учрашувда рақибга мосланган тактик услубда ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биз рақибни ўрганиб чиқиб, футболчиларга қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида маълумот берамиз.

Волид Абдуллоҳ: - "Пахтакор" Чемпионлар лигасидаги тажрибали клублардан бири. Бу жамоа кўп марта Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушган. Учрашув қизиқ кечиши аниқ. Биз чиройли футбол намойиш этиб, уч очкога эга бўлишни истаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика