UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  243 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Фикримча, қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. "Навбаҳор" мухлисларини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман! 

Йигитларга характер уcун раҳмат айтаман, осон бўлмади. 

"Олимпик"ни алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбек футболининг келажаги бўлмиш ёш ва иқтидорли футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Шубҳасиз, "Олимпик" ҳамма жамоага қийинчилик туғдиради. Бу жамоада ўз ёш тоифасининг энг кучли вакиллари жам бўлишган. 

Эмоцияларга бой учашув бўлди, ҳали кўриб чиқамиз. Умуман, вазиятлар яратдик, лекин якун етишмади. Буни устида ишлаймиз. Роҳатланиш учун ҳаммаси бор эди: муҳит, мухлислар, стадион. 

- "Пахтакор" билан ўйинга оз қолди. Бугун "Навбаҳор" кўп куч сарфлади. Бу жисмоний тарафдан муаммо туғдирмайдими?

- Биз турли ҳолатдамиз.  Қуръа натижасига кўра, "Пахтакор"га Про лиганинг "Шўртан" жамоаси, бизга эса етакчи жамоалар кушандаси "Олимпик" тушганди. Жамоа юқори прессинг қўллайди, жуда фаол ўйнайди.

- Мавсум бошидан бери "Навбаҳор" жамоаси асосий таркибининг деярли 70 фоизини ротациясиз ўйнатяпсиз. Ваҳоланки, захира жуда кенг. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда жамоангиз жисмонан толиқиб қолишидан қўрқмайсизми?

- Ротацияга келсак, у сунъий бўлмаслиги керак. Ротация қилиш учун майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришлари лозим. 

Бошқа тарафдан олсак, "Навбаҳор" таркиби 90 фоиз янгиланган. Ҳатто бу ерда жуда кўп ўйнаган футболчилар ҳам майдонга тушиш учун ўз вақтини кутиши керак. 

- "Пахтакор" билан ўйинда наманганлик мухлислардан нимани кутяпсиз? Улар стадионни тўлдиришадими?

- Шубҳасиз, энг яхши мухлисларга эгамиз. Буни статистика орқали ҳам билиш мумкин. Жамоамиз кўрсатаётган натижа ҳам уларда қизиқиш уйғотмоқда. "Пахтакор" билан баҳсда стадион тўлишига ишонаман.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика