Самвел Бабаян: "Локомотив"нинг ҳар бир чизиғига янги футболчилар керак"
07 июл 2019 22:51
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Локомотив"нинг ҳар бир чизиғига янги футболчилар керак"
"Биринчи навбатда "Пахтакор"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"га бу мусобақада максимал натижага эришишларини тилайман.
Бугун таркибимизда ёшлар кўп эди, маҳорат бобида рақибга ютқаздик, аммо курашда бундай бўлмади. "Локомотив" ёшлар жамоаси U-21 Биринчилигида пешқадамлик қилмоқда, бироқ Азизбек Амоновни ҳисобга олмаганда ҳеч ким олимпия терма жамоасига чақирув олмагани қизиқ.
Ҳар бир чизиқда янги футболчи керак. "Локомотив" олдига катта мақсадлар қўйишини айтиш шарт бўлмаса керак. Ёшлар жамоасини ёшартиришни ўйлаяпмиз.
Исталган клуб қайсидир мусобақага кўпроқ эътибор қаратади. Қўқондаги ўйиндан кейин ҳам айтгандим, ушбу мусобақа биз учун ёшларни синовдан ўтказиб олиш вазифасини бажариб берди. Суперлиганинг биринчи даврасини "Локомотив" 12 нафар соғлом футболчи билан тугатди. Шу боис асосий футболчиларга дам бердик", - дейди Самвел Бабаян.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар