UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  2 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  3 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  4 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  11 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  7

Самвел Бабаян: "Эртага "Пахтакор" учун бу йилдаги энг муҳим ўйин бўлади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Эртага "Пахтакор" учун бу йилдаги энг муҳим ўйин бўлади"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Шабаб" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.
Унга Жалолиддин Машарипов ҳамроҳлик қилди.

"Эртага бизни жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. Анчадан буён плей-оффга чиқа олмаяпмиз. Ҳозирча имкониятимиз борлигидан хурсандман. Эртага ўзимиз учун керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Рақибнинг гуруҳда чиқа олмаслиги аниқ бўлган. Бизга эса ғалаба зарур. Бундай вазиятда рақибга осонроқ бўлади. Лекин юртимиз ва клубимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Бабаян.

"Жуда оғир ва қийин учрашув олдимизда турибди. Бизни фақат ғалаба қониқтиради", - дейди Машарипов.

- Жамоа бир қатор қийин ўйинлардан кейин жамоа ўзига кела олдими?

- Тикланиш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин жароҳат олган футболчилар туфайли муаммо бор.

- Егор Кримецнинг майдонга тушмаслиги жамоага қанчалик таъсир қилади?

- Кримец жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири. Дисквалификацияси туфайли майдонга туша олмайди. Бироқ вазият шундай экан бошқа футболчилар билан ўйнаймиз.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Эртага 2015 йилда "Пахтакор" учун энг муҳим ўйинлардан бири бўлиб ўтади. Шу сабаб барча мухлислардан эртага стадионга келиб шонли жамоамизни қўллаб туришларини сўраб қолардим. Биз эртага фақат клуб эмас Ўзбекистон учун ўйнаймиз.

Жалолиддин Машарипов - "Ал Шабаб"га қарши муҳим ўйин бор. Келинглар бизни қўллаб қувватланглар, биз ғалаба учун охиригача курашамиз.


Нарзулла Сайдуллаев 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика