UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Самвел Бабаян: “Биз Ўзбекистонда учта турнирда курашни давом эттираётган ягона жамоамиз” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Биз Ўзбекистонда учта турнирда курашни давом эттираётган ягона жамоамиз”

“Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаяннинг "Ал-Вакра" – "Навбаҳор" (0:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Барчага салом. Бугун “Навбаҳор” учун тарихий кун бўлди деб айта оламан. Жамоамиз 23 йилдан бери Халқаро мусобақада иштирок этмаганди. Биз саралаш босқичи билан чекланиб қолмоқчи эмасдик. Бизнинг мақсадимиз: ОЧЛ мадҳияси бизнинг қадрдон стадионимизда жаранглашини истагандик. Мухлисларимиз шу каби ажойиб футбол муҳитини ҳис қилишга ҳақли эдилар. Мухлисларимиз биздан фахрланишлари учун барча ишни қилишга ҳаракат қилдик. 

Йил аввалида қўйган мақсадларимиздан бирига эришдик. Бироқ биз гуруҳ босқичи билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз, биз учун ҳар бир учрашув финалдек. Мен баъзи бир статистика маълумотларни очиқламагандим. Менимча Осиёда айнан мен ушбу турнирда энг кўп иштирок этган мутахассис бўламан. Шу сабабли ҳам менинг тажрибамдан келиб чиқиб, максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қилдим.

 Шунингдек, мен раҳбарлик қилган аввалги жамоам икки марта ОЧЛ баҳсларининг ярим финалига  етиб келганини ҳам эслатиб ўтмоқчиман.   Мураббийлар штабининг тажрибаси ва футболчиларимизнинг даражасидан келиб чиқиб, бизга кейинги босқичга чиқиш вазифаси қўйилганди. Энди мақсадимиз гуруҳ босқичидан чиқиш бўлади. 

Мен ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманида “Ал Вакра” яхши ва шакланган жамоалигини ва уларда кучли мураббий борлигини таъкидлагандим. Бизнинг ўйин режамиз учрашув давомида ўзини оқлади ва биз максимал даражада учрашувни 90 дақиқада ҳал қилишга ҳаракат қилдик. 

Бизни қўллаб-қувватлаш учун Қатарга етиб келган мухлисларга раҳмат айтамиз. Биз уларни кейинги ўйинларда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Сўзимни сўнггида шуни айтмоқчиманки, биз Ўзбекистонда учта турнирда курашни давом эттираётган ягона жамоамиз!

Рейтинг: -72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика