Сами Хедира нега 1200 та чипта сотиб олди?

Aslanov Jasurbek
4 сен 2017
"Ювентус" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедира Норвегияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашуви учун 1200 та чипта сотиб олди.

Маълумотларга кўра, Хедира бу чипталарни кам таъминланган оилалардаги болаларга тарқатган.

Германия - Норвегия учрашуви 4 сентябрь куни Штутгартда бўлиб ўтади. 30 ёшли Хедира айнан шу шаҳарда дунёга келган. Ярим ҳимоячи фаолиятини "Штутгарт"да бошлаган ва 2010 йилда "Реал"га ўтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Deutsche Welle