Хедира "Барселона"ни ўтган ўн йилликнинг энг яхши жамоаси деб атади

Alisher
3 мар 2022, 10:16
"Реал" собиқ ўйинчиси Сами Хедира "Барселона"ни ўтган ўн йилликдаги энг яхши жамоа деб атади.

"Ҳатто "Реал" ўйинчиси сифатида ҳам айта оламанки, "Барса" 2010-йилларнинг мен кўрган энг зўр жамоаси эди. Мен ҳақиқатдан ҳам буюк жамоаларда ўйнаганман, аммо буниси...

Мен ўйнаган энг зўр ўйинчилар - Хави ва Иньеста. Уларнинг "Олтин тўп" ололмагани ачинарли. Яна Бускетс. Улар ҳеч қачон тўпни йўқотишмасди", - дейди Хедира.

Хедира 2010-2015 йилларда "Реал"да ҳаракат қилди. У 2020/21 йилги мавсум сўнггида футболчилик фаолиятига якун ясади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: youtube.com/watch?v=Tn92ULspOQ0

Сўнгги янгиликлар

Барча ›