Сами Хедира чап оёғи туфайли финалда ўйнамайдими?

Narzulla Saydullayev
10 май 2017
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира ЕЧЛ ярим финали доирасидаги "Монако"га қарши ўйинда жароҳат олди.

Германиялик футбочли кечаги баҳснинг 10-дақиқасида чап оёғидан жароҳат олди. Унинг ўрнига Клаудио Маркизио майдонга тушди, деб хабар бермоқда AS. Шу туфайли Хедира ЕЧЛ финалини ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, финал 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com