UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  2 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  1 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  15 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  12 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  14

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган” Янгиликлар

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”

“Хўжанд” клуби янги мавсум олдидан ўзбекистонлик ҳимояси Самандар Очилов билан янги шартнома измолади.

 Шу бўйича Очиловнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

“Мавсум якунига етганидан сўнг раҳбарият менга янги шартнома таклиф қилди. Қолаверса, ўзим ҳам “Хўжанд”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилгандим ва раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар билан алоқа яхши эканлиги боис, ортга қайтишга қарор қилдим. “Хўжанд” билан яна бир йиллик шартнома имзоладим",- дейди Самандар Очилов.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Таклиф бўлди. Бироқ футболчи ўзини ҳурмат қиладиган жойида бўлиши муҳим. Бизда тўп тепиш жуда қийин. Негаки, таниш мураббий бўлиши керак. Сизни доимий ўзига ҳамроҳ қилиши учун мураббий билан яхши муносабатда бўлишингиз керак. Бўлмасам, жуда қийин доимий равишда тўп тепишингиз. Шу томонларини яхшилаб ўйлаб кўриб, бир қарор келдим. Янги мавсумда “Хўжанд” яна ОФК кубогида иштирок этади. Шартнома муддатини янада узайтиришимга ҳам шу жиҳат ҳам туртки бўлди. 

- Янги мавсумда жамоангиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Режалар улкан. “Хўжанд” янги мавсумда чемпионликни мақсад қилган. Бу орқали Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олишни истайди. Худо хоҳласа, мазкур вазифани бажариш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика