Салоҳга Маккадан ер совға қилинди

Aslanov Jasurbek
25 апр 2018, 13:07
Саудия Арабистони ҳукумати Англия Премьер-лигасида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга Маккадан ер совға қилди.

Бу ҳақда Макка муниципаль кенгаши раҳбари ўринбосари Фаҳд ар-Роуки маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Салоҳ Англия чемпионатидаги муваффақиятлари ва рекорд кўрсаткичлари учун Қироллик ҳукумати унга совға сифатида ер ажратишга қарор қилишди. Ар-Роуки айтишича, Салоҳ араб ёшларига ижобий таъсир кўрсатган ҳамда "Буюк Британиядаги барча мусулмонлар" элчиси ролини бажарган. "Ливерпуль" форварди Макканинг ўзи истаган ҳудудидан ер олиши мумкин. Агар Салоҳ ер олишни истамаса, унга Саудия Арабистони ҳукумати ҳудуд нархига тенг пул тўлашга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tass.ru