UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  1 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  2 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  15 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

Салим Зокиров: “Мақсадимиз юқорига интилиш” Янгиликлар

Салим Зокиров: “Мақсадимиз юқорига интилиш”

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги 1/16 финал доирасидаги “Ифтихор” – “Ёзёвон” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ёзёвонликлар устози Салим Зокиров билан қисқача суҳбатда бўлдик.

— Бугун ўйин борасида нима дея оласиз?

— Аввало мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Шогирдларим ҳам бугун яхши ҳаракат қилишди. Уларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. “Ифтихор” жамоасига кучли футболчилар жамланган – Мансур Саидов, Акмал Холматов, Шерзод Ҳакимов, Ориф Мамажонов каби ўйинчилар суперлигада ҳам бемалол ўйнаб кета олишади.

— Бугун майдонга асосан ёш футболчиларни тушурдингиз. Хусусан, дарвозабон Жасур Абдуллаев асосий таркиб ўйинчиси эмас.

— Чиндан ҳам бугун ёшларга имконият беришга қарор қилдим. Жасур ёш дарвозабон бўлишига қарамай, бугун ўзини кўрсата олди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. 20 апрель куни ўз майдонимизда “Лабса” билан ўйнаймиз. Шуни инобатга олган ҳолда бир қатор етакчи футболчиларга дам бердим.

— “Ёзёвон” мавсумни юқори нотада бошлади. Ҳозирча жамоа Про-лига “В” гуруҳида етакчилик қилмоқда.

—  Мақсадимиз юқори даражага интилиш. Ёзёвонлик мухлисларни хурсанд қилиш. Бугун бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Исроил Мамажонов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика