UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  3 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  3 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  59 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  4 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  6 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0

Салим Зокиров: “Биринчи лигада ҳамма жамоаларнинг кучи тенг” Янгиликлар

Салим Зокиров: “Биринчи лигада ҳамма жамоаларнинг кучи тенг”

Ўзбекистон чемпионати 13-туридан ўрин олган баҳсда “Ёзёвон-Лочинлари” ўз майдонида “Ғаллаорол”ни йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бунгача жамоа кетма-кет олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмай келаётганди (бир дуранг, беш мағлубият). Бугун “Ёзёвон-Лочинлари” уйда “Зомин”ни қабул қилади. Мазкур учрашув арафасида клуб бош директори Салим Зокировни суҳбатга тортдик. 

-Жамоангиз кетма-кет 6та ғалабасиз ўйиндан сўнг ва ниҳоят ғалаба қозонди. Бу сизлар учун қанчалик қийин бўлди?

-“Ғаллаорол”га қарши учрашув албатта қийин ўтди. Сўнгги ўйинларда  мағлубиятга учраганимиздан сўнг футболчиларимизда ҳам ғалабага бўлган ишонч камайиб қолганди. Шунинг учун “Ғаллаорол” билан баҳсда анча қийинчиликка дуч келдик. Биринчи бўлимни 2:1 ҳисобида якунладик. Иккинчи бўлим бошида рақиб дарвозасини ишғол қилдик ва ғалабага бўлган иштиёқ ошди. Натижада 6:1 ҳисобида зафар қучдик.  

-Жамоангиз олдида “Ғаллаорол” шунчалик кучсиз кўриндими?

-“Ғаллаорол” шунчаки кучсиз кўринди деган фикрдан йироқман. Рақибимиз биринчи бўлимда биздан яхшироқ ўйин кўрсатди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг футболчиларимиз хаяжонга тушиб қолишди. Лекин кетма-кет тўртта голдан сўнг улар мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди. 

-“Зомин” билан ўйиндан қандай натижа кутяпсиз? 

-Бугун “Зомин”га қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Бугун мағлубиятга учрасак биринчи лигада қолиш имкониятимиз янада пасайиб кетади. Шунинг учун бизни уч очкодан бошқаси қониқтирмайди. Биз учун иккинчи давра биринчи даврага қараганда қулай бўлади. Кўпчиликнинг хабари бор, стадионимиз бошқатдан таъмирланмоқда. Иккинчи даврани янги стадионда бошлаймиз. Биринчи лигада иштирок этаётган барча жамоалар деярли тенг. Биринчи ўриндаги ҳам охирги поғонадаги жамоа ҳам бир хил. Ҳеч бири кучли эмас. “Зомин”га қарши учрашувга барча футболчилар 100 фоиз тайёр. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика