Салаҳ мухлислари учун хушхабар: Муҳаммад ЖЧ-2018да ўйнайди, тикланиш учун 2 ҳафта керак!
27 май 2018 07:42
Янгиликлар


Салаҳ мухлислари учун хушхабар: Муҳаммад ЖЧ-2018да ўйнайди, тикланиш учун 2 ҳафта керак!
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ жуда катта эҳтимол билан ЖЧ-2018да иштирок этади.
Миср терма жамоаси етакчиси кеча оқшом “Реал”га қарши кечган ЕЧЛ финали (1:3)да жароҳат олган эди. Ўйиндан кейин Салаҳнинг мундиални ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилганди.
Миср спорт вазири Халед Абдел Азиз ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида хабар беришича, Муҳаммаднинг тикланиши учун икки ҳафта керак бўлади ва у албатта Миср терма жамоаси таркибида Россияга боради. Бу маълумотни терма жамоа шифокорлари ҳам тасдиқлашди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар