UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" (матнли трансляция)  38 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  33 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Саа МЮда Нистелрой Роналдуни қай тариқа йиғлатганини айтиб берди Янгиликлар

Саа МЮда Нистелрой Роналдуни қай тариқа йиғлатганини айтиб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Луис Саа собиқ жамоадошлари Рууд ван Нистелрой ҳамда Криштиану Роналду ўртасида мунозара бўлиб ўтгани ҳақида гапирди.

"Рууд мен билан доим мулойим гаплашарди. Агарда асосийда у тушмаса, эътирозини мураббийга билдирарди. Бироқ тушган ўйинларида гол уриши билан ҳурматимни қозонарди.

Одамлар унинг клубдан кетишига мени сабабчи деб ўйлашади, аммо ундай эмас. Ўша пайтда у ажойиб футболчи эди ва шу боисдан бош мураббий билан кўп тортишарди. Мураббий эса мени Рууднинг ўрнини боса олишим мумкинлигини айтарди. Аммо Рууд билан бир жамоада узоқ вақт ўйнашни истагандим.

Рууднинг характери шундай эди: барча пасларни у қабул қилиши керак эди. Лекин бу ҳолат Криштиану Роналду ва Уэйн Рунининг ўсиши учун тўсқинлик қиларди. Шу боисдан мураббий ушбу қийин ҳолатдан чиқиб кетишни истарди.

Рууд Роналдуни йиғлатганми? Ҳа. Ўша пайтларда Роналдунинг отаси ўлган ва шу паллага ўша ҳолат тўғри келганди. Машғулотларда Рууд Роналду билан жанжаллашиб, уни йиғлатиб юборганди. Машғулотлар тугаганидан кейин эса Рууд ўша пайтда ишлатган ўзининг сўзларидан жирканаётганини айтганди.

Роналду шунчалик маҳлуқ каби машғулот қиларди. 18-19 ёшли йигитчанинг қилаётган иши биз учун оғирдек кўринарди. Уни одам деб ҳисобламасдик!", - деди Саа.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика