

Лондон клуби билан музокаралар бир неча ойдан бери давом этмоқда, аммо томонлар келишувга эришишдан йироқлар.
Унинг хизматларига "Реал" қизиқмоқда. Мадрид клуби уни эркин агент мақомида ўз сафига жалб қилмоқчи.
Ўйинчи билан шунингдек "Бавария" ҳам шартнома имзолашни хоҳлайди, аммо Мюнхен клуби у хоҳлаётган пулни тўлашга тайёр эмас. Рюдигер ҳафтасига 200 минг фунт маош олади.
28 ёшли ўйинчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



