

"Жамоамиз кеча йиғилди. Кўпчилик клублари билан мавсумни якунлаб, қисқа муддат дам олишга эришди. Шу боис, футболчиларда жисмоний тайёргарлик турлича. Мураббийлар шунга кўпроқ эътибор беришяпти. Кеча илк машғулотни ўтказдик. Тайёргарлик ҳақида нимадир дея олмайман. Жамоада кайфият яхши. Гуруҳда биринчи ўрин учун ҳаракат қиламиз. Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз. Эронга кучимиз етади. Улар ашаддий рақибларимиздан бири саналади. Сафардан ҳам ғалаба билан қайтамиз деган умиддаман", деди "Рубин" футболчиси.



