UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:22Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  2 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  4 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  13

Рустам Ашурматов: “Бунёдкор” бир футболчига қараб қолган деб ўйламайман” Янгиликлар

Рустам Ашурматов: “Бунёдкор” бир футболчига қараб қолган деб ўйламайман”

“Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов “Нефтчи”га қарши учрашув олдидан фикр билдирди.
-  Ўйин олдидан барча жамоаларга жиддий тайёргарлик кўрамиз, ажратиб ўтирмаймиз. Мураббийлар бизларга керакли кўрсатмаларни беришади. Иккинчи даврага тайёргарликни тоғда ўтказдик. Ҳаммаси жойида бўлди, жамоамизга Шоҳруҳ Гадоев келиб қўшилди. Ижарадаги футболчиларимиз ортга қайтди. Шунинг ҳисобига жамоамиз кучайтирилган. “Нефтчи”га қарши учрашув учун тайёргарлигимиз меъёрида деб ўйлайман.

Шакер Зуагига келадиган бўлсак у жамоамизга керакли футболчи эди. Жамоадошларим қаторида мен ҳам унга ўрганиб қолгандим. Ҳаётда ҳам, футболда ҳам хаттоки машғулотларда ҳам у билан яхши чиқишиб қолгандик. Зуаги жамоамизнинг етакчи футболчиси эди. “Бунёдкор” бир футболчига қараб қолмаган деб ўйламайман. Бизда жамоавий ўйин ташкиллаштирилган. Шунинг ҳисобига унинг ўрнини мураббийларимиз бошқа футболчилар билан тўлдиришади деб ўйлайман.

Биринчи даврада керакли бўлган очколарни қўлдан чиқардик. Шундай бўлса ҳам биринчи даврани деярли биринчи поғонада якунладик. Лекин, қолдирилган ўйин эвазига “Локомотив” биздан икки очко олдинга ўтиб кетди. Иккинчи давра биринчисига қараганда қийинроқ ва мурасасизроқ бўлади деб ўйлайман. Насиб қилса сўнгги сониягача курашамиз. Мусобақаларда олдимизга максимал вазифа қўйилган. Биринчиси Ўзбекистон чемпионатида биринчи поғонани қайд этиш бўлса иккинчиси Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Шунинг ҳисобига бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз.

Тўғри иккин йил давомида ОЧЛнинг “плей – офф” босқичида иштирок этдик. Мухлисларимиз бунга деярли ўрганиб ҳам қолишди. “Плей – офф”да иштирок этиш осон бўлмайди. Шунинг учун ҳам ички чемпионатда биринчи поғонани эгаллашга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Бунёдкор” ҳимоячиси Рустам Ашурматов.

Жоҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика