UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Хорватия билан ЖЧ-1998 бронза медалини қўлга киритган мураббий Мирослав Блазевич вафот этди  0 21:40"Бунёдкор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:13"Андижон" рус клубига йирик ҳисобда ютқазди  6 21:06"Турон" Қозоғистон вице-чемпионини мағлуб этди  9 21:01"Олимпик" Россия клубига имкониятни бой берди  1 20:59"Пахтакор" Шимолий Македония клубини йирик ҳисобда енгди  10 20:26Равшан Ирматов бошчилигидаги расмийлар "Бунёдкор" стадионида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишди  7 20:04"Локомотив" Руминия клубига ютқазди  5 19:55ОКМК Қозоғистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 19:31Проводников, Али ёки Тайсон? Биз бокс тарихидаги энг шиддатли тўқнашувни аниқлаймиз!  0 19:16ПСЖ янги стадион қурмоқчи  3 18:55Влахович – А Сериянинг энг яхши пенальтичиси  4 18:34МЮ "Лидс"га қарши бугунги ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?  0 18:12Ибрагимович 8 ой ичида илк бор майдонга тушиши мумкин  3 17:52Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"  11

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади Янгиликлар

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

Кеча "Championat.asia"да "Олимпик" ҳужумчиси Руслан Жиянов Россия клубига ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Эшитдик-да! Жиянов Россияга кўчиб ўтди

Сайтимизга ушбу келишувнинг деталлари маълум бўлди. 21 ёшли футболчи тез орада "Нижний Новгород" (Пари НН) клуби билан бир неча йиллик шартнома имзолайди ва ижара асосида "Олимпик"ка қайтади. Келишувга кўра, Жиянов бошланажак мавсумни Тимур Кападзе жамоасида ўтказади. Лекин, рус клуби уни қишгача кутиб ўтирмай ёзда ҳам ижарадан қайтариб олиши мумкин бўлади. Буниси энди майда факторларга боғлиқ. Бундай йўл тутилишидан мақсад, олдинда турган Олимпиадага йўлланма берувчи Осиё чемпионати олдидан ОТЖнинг муҳим ўйинчиларидан бирини доимий ўйин амалиёти билан таминлаш.

"Пари НН" таркибида яна бир ўзбекистонлик ўйинчи Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ҳаракат қилади.


"Олимпик" жамоаси бугундан йиғинни бошлади ва унда Руслан ҳам иштирок этмоқда. У аллақачон Россиядан қайтган ва жамоа ихтиёрига келиб қўшилган. Аммо, ҳали руслар билан шартнома имзоланмаган. Томонлар оғзаки келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилни "Олимпик" таркибида ўтказган 21 ёшли Жиянов 28 учрашувда 6та гол урган ва 4та голли пас берган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+4   
24 янв 22:16:43
Muhammadxon Mamatov
Шу трампилин вазифасини Россия чемпионати эмас бошқа чемпионатга борсада футболчиларимиз қачон шунақа даражага эришарканмиза Туркияга арзонроқ берсак футболчиларимизни хуллас шунақа йўлларини агентлар қидириб кўрса яхши бўларди ўзи Россияга иқтисодий сиёсий боғлиқлигимиз етади спортда бошқача йўл тутсе яхши бўларди омад ҳаммага
+2   
24 янв 22:14:29
Abduna Abdu
21 ёшли футболчи тез орада "Нижний Новгород" (Пари НН) клуби билан бир неча йиллик шартнома имзолайди ва ижара асосида "Олимпик"ка қайтади - O'Z GAZIMIZNI ROSSIYADAN O'ZIMIZ SOTIB OLAYOTGANDAY BO'LARKAN-DE
   
25 янв 02:29:38
Muhammadxon Mamatov
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фикризга ку́шиламан Европада кучли бешлик чемпионатларини назарида турадиган чемпионатлар ку́п энг ёмон трамплин бу Снг давлатлари айникса Рф билан Бел р бу давлатлардан узокрок бу́лган маъкул .
Қанақадир тизим ишлаб чиқиш кереми кимдир айнан шу иш бн шуғулланиши кере Россияни қайсидир жамоасида ўйнагандан кўра Италия Б сериясида ўйнаган яхши сегунда чемпионшип шу чемпионатларда ўйнагани ҳамма ун фойдали деб ўйлайманда
   
25 янв 01:34:37
BXZ BXZ
Muhammadxon Mamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу трампилин вазифасини Россия чемпионати эмас бошқа чемпионатга борсада футболчиларимиз қачон шунақа даражага эришарканмиза Туркияга арзонроқ берсак футболчиларимизни хуллас шунақа йўлларини агентлар қидириб кўрса яхши бўларди ўзи Россияга иқтисодий сиёсий боғлиқлигимиз етади спортда бошқача йўл тутсе яхши бўларди омад ҳаммага
Фикризга ку́шиламан Европада кучли бешлик чемпионатларини назарида турадиган чемпионатлар ку́п энг ёмон трамплин бу Снг давлатлари айникса Рф билан Бел р бу давлатлардан узокрок бу́лган маъкул .
   
24 янв 22:54:44
Arsenal london drujba
Bu o'yinchilarga turk klublari qiziqmasa nima qilsin. Iltimos meni klubingizga oling deydimi. Hamma pul uchun yuribdi. Biznikilar ham shu yo'lni tutadi.
   
24 янв 22:09:42
Soccerland777
Жуда яхши. Аввал Олимпиада бир ёқли бўлсин, қолгани эҳҳе ... Пари НН мас, Пари Сен Жермен бўпкетади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика