Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин
18 июл 15:08
Янгиликлар
Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин
Ҳужумчи Пьер‑Эмерик Обамеянг Саудия Арабистонининг "Ал Қодисия" клубидан кетди.
Буни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
36 ёшли Обамеянг Саудия Арабистони Про-лигасида бир мавсум ўтказди ва якунда "Ал Қодисия" тўртинчи ўринни эгаллади. Обамеянг 17 та гол урди ва чемпионат тўпурарлари рўйхатида еттинчи бўлди.
"Бутум қалбимиз билан сизга келажакда энг яхшиларини тилаймиз. Майдонда борингизни бердингиз!", – дейилади хайрлашув баёнотида.
Аввалроқ "Footmercato" нашри Обамеянг 2023/24 йилги мавсумда ўзи ўйнаган "Марсел"га қайтиши мумкинлигини хабар қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар