UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  8 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5

Руслан Аҳмедов: "Футболда кўп нарса молиявий имкониятларга боғлиқ" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Футболда кўп нарса молиявий имкониятларга боғлиқ"

Про лиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Машъал" – "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин давомида ҳимояга таяниб ўйнадик. Иккинчи даврада захира ўриндиғимиз етмади. 3та футболчимиз шамоллаган. Таркибимиздаги муаммолар сабаб очиқ футбол намойиш эта олмадик. Бита хато эвазига мағлуб бўлдик. Натижадан қониқмаганим аниқ, аммо йигитларга раҳмат айтаман. Улар охиригача курашишди. Шу билан мавсум ҳам якунланди. Келаси мавсумга тайёргарликни бошлаймиз ва барча жамоаларга омад тилайман.

- Жорий мавсум "Машъал"га қарши икки учрашувда ҳам мағлуб бўлдингизлар. Бунга сабаб нима?

- Биз таркиб жиҳатдан "Машъал"дан кучсизроқмиз. Инфратузилма ва моддий томонлама ҳам "Машъал" биздан устун. Биринчи даврада моддий томондан жуда қийин аҳволда эдик. Йигитлар барибир кўп меҳнат қилишди. Иккинчи даврада ўйда деярли ҳеч кимга мағлуб бўлмадик. Ўзбекистон кубоги доирасида эса Суперлига жамоасини мағлуб этдик. Футболда кўп нарса молиявий имкониятларга боғлиқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика