Рус клублари ушбу мавсум еврокубокларда ғалабага эриша олмади

Mirjalol Normatov
27 ноя 2020, 01:20
Россия клублари ушбу мавсумда еврокубоклардаги омадсиз иштирокини давом эттиради.

Россияликлар ўтказган 16 ўйиннинг 8тасида дуранг, 8тасида мағлубият қайд этди.

"Зенит" ЕЧЛда "Брюгге" (1:2), Дортмунднинг "Боруссия"си (0:2) ҳамда "Лацио"га (1:3) мағлуб бўлди ва "Лацио" билан дуранг ўйнади, 1:1.

"Локомотив" "Ред Булл Зальцбург" (2:2) ва "Атлетико" (1:1 ва 0:0) билан икки марта дуранг ўйнаган бўлса, "Бавария"га (1:2) мағлуб бўлди.

"Краснодар" "Челси"га (0:4) ва икки марта "Севилья"га (2:3 ва 1:2) ютқазди, "Ренн" (1:1) билан дуранг қайд этди.

ЦСКА Европа лигасида "Вольфсберг" (1:1) ва Загребнинг "Динамо"си билан дуранг ўйнади (0:0), "Фейеноорд"га (1:3) мағлуб бўлди, ундан ташқари "Фейеноорд"ни (0:0) мағлуб эта олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia