Руни: “МЮ Роналдуни қўйиб юбориши керак, ҳозир жамоа титул учун курашолмайди”

Eldor Akmurzayev
7 авг 2022, 09:25
“Ди Си Юнайтед” устози Уэйн Руни собиқ жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳақида фикр билдирди.

“Менимча, “Манчестер Юнайтед” Роналду қўйиб юбориши лозим. Гап у тен Хаг жамоасида ўйнай олмаслигида эмас, у исталган жойда ҳаракат қилолади ва доимо гол уради. Аммо ҳозир назаримда МЮ чемпионлик учун курашишга тайёр эмас, шу туфайли 3-4 йил мобайнида буни уддасидан чиқадиган жамоа тузишни мақсад қилиш керак. Бунга эса режа зарур.

Агар Роналду ҳақиқатан кетишни хоҳласа, МЮ унга рухсат бериш ва кейинги 3-4 мавсум давомида жамоада ўйнайдиган ҳамда муваффақиятига ҳисса қўшадиган “тўққизлик” билан шартнома имзолаши зарур. Тен Хагга бироз вақт бериш керак”, дейди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Times