UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  92 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  9 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  9 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Руд ван Нистелрой Роналдуни табриклади Янгиликлар

Руд ван Нистелрой Роналдуни табриклади

“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой Мадрид клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ЕЧЛдаги навбатдаги рекорди билан табриклади.

Португалиялик футболчи “Ювентус” (3:0)га қарши баҳсда ЕЧЛда кетма-кет 10-учрашувда гол урди ва бу борадаги рекорд эгаси – қаторасига 9 та ўйинда гол урган голландиялик ҳужумчидан ўзиб кетди.

“Чорак финал – муҳим ўйин. Турнирда 9 та ўйинда кетма-кет гол уриш ва бу каби кучли рақибга қарши 10-голни уриш, яна қандай гол уриш... Роналдунинг иккита голи ҳам чиройли чиқди. Айниқса, иккинчи голи шунчаки бу дунёда киритиладиган голлардан эмасди. Бу қадар баландликдан “қайчи” услубида гол уриш- амалга оширилиши қийин бўлган иш.

“Манчестер Юнайтед”га келганида у жуда ёш эди. Лекин у нимага эришишини жуда яхши биларди ва доим “дунёнинг энг яхши футболчиси бўламан”, дея таъкидларди.

Дастлаб “бу бола ёш, майли орзуга айб йўқ” деб тушунардик унинг ҳаракатларини. Аммо меҳнатсеварлиги ва юксак иқтидори боис у олдига қўйилган мақсадларига эриша олди ва ҳозир ҳам у айнан юқори даражада ўзини намоён этмоқда. Бу фантастика”, дейди ван Нистелрой.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика