"Рубин" ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
14 янв 2023, 22:06
Россиянинг "Рубин" клуби ҳимоячи Рустамжон Ашурматов билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Сўнгги мавсум Суперлигада "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган Ашурматов Татаристон клуби билан 3,5 йиллик битим имзолади. 26 ёшли ҳимоячи янги жамоасида 5 рақам остида тўп тепади.


Олдинроқ, Умарали Раҳмоналиев ҳам "Рубин" сафида эканлиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia