

- Ғалаба қозониш иштиёқимиз жуда кучли эди. Чунки Осиё Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан кейин ўзимизга бўлган ишончни қайтариш учун ғалаба жуда зарур эди. Иштиёқимиз ҳаддан зиёд кучли бўлганлиги дастлабки 15-20 дақиқада салбий таъсир ўтказди. Лекин вақт ўтиши билан ўзимизга келдик рақиб дарвозасини кетма-кет ишғол этдик. Одатда бу каби ўйинларда битта гол учрашувнинг боришини тамомила ўзгартириб юборарди. Бугун ҳам деярли шундай бўлди, - дейди Рустамжон Ашурматов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати



