UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  72 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  6 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  395 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  7 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

РПЛ. 110 дақиқа давом этган ўйинда "Ростов" "Краснодар" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

РПЛ. 110 дақиқа давом этган ўйинда "Ростов" "Краснодар" билан дуранг ўйнади

"Ростов" ҳамда "Краснодар" ўртасидаги РПЛнинг 25-тур учрашуви матнли трансляциясини ушба саҳифада кузатиб бордингиз.


Ростов – Краснодар 1:1 

«Ростов-Арена»

Голлар: 0:1 – 13 Берг, 1:1 – 90, пенальти Попов.

Ростов – Песьяков, Чернов, Осипенко, Чистяков, Байрамян (Хаджикадунич, 62), Зайнутдинов (Ведерников, 87), Саплинов (Попов, 72), Глебов (Норманн, 71), Ионов, Мамаев, Шомуродов (Долгов, 62).

Краснодар – Сафонов, Мартынович, Петров, Рамирес, Панталеао, Вандерсон (Фернандеш, 75), Ольссон (Кабелла, 75), Газинский (Черников, 64), Уткин (Сулейманов, 57), Вильена, Берг.

Огоҳлантиришлар: Шомуродов (59), Саплинов (65), Мамаев (65), Зайнутдинов (68), Черников (79), Сафонов (89), Сулейманов (90), Фернандеш (90), Долгов (90).


Узоқ давом этган ажойиб учрашув якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларгача омон бўлинг. 

104. Сафонов ва Долгов тўқнашиб кетишди.  Долговга сариқ кўрсатилди. 

ГГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Попов пенальтини муваффақиятли амалги оширди.  1:1! 

Ана холос. 100-дақиқа бошланди. Ҳали бир тўхтамга келинмади. Бўлди, пенальти тепилади. 

90+6. Эътирозлар учун Сулеймановга сариқ берилди. Фернандешга ҳам сариқ кўрсатилди. Ғалати ҳодиса, ўйин тўхтаб қолди, ҳакамлар бир тўхтамга кела олишмаяпти. 

90+3. "Ростов" босим қилишда давом этяпти. Яна бир вазият ВАРда текширилмоқда, палапартишликларда қоида бузиш кузатилган бўлиши ва пенальти белгиланиши мумкин. Бош ҳакам вазиятни ўзи кўриб чиқишга қарор қилди. Узоқ текширувдан кейин пенальти белгиланди. Тўл тўпга тегди дейилмоқда. ПЕНАЛЬТИ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

90+2. Ҳеч қандай пенальти йўқ. Давом этамиз. 

90+1. ВАР пенальти бор ёки йўқлигини терширмоқда. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

Маълумотларга қараганда, Вандерсон учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

89. "Краснодар" дарвозабони Сафонов вақтни чўзгани учун огоҳлантириш олди.  

88. "Ростов" ҳужумда ўйин қоидасини бузди деб топилди. Такрорий лавҳада меҳмонлар ўйинчиси Рамирес "симуляция" ишлатгани маълум бўлди. 

86. "Ростов"да ўйинчи алмашди: Зайнутдинов ўрнига Ведерников туширилди. 

85. Кабелланинг зарбаси!  Ноаниқ кетди.  

82. Норманнинг узоқдан йўллаган зарбаси осмонга учди.  

80. Зарбааа! Ионовнинг пасидан кейин Долгов яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади. 

79. "Ростов"нинг қарши ҳужумини бузиб қўйгани учун Черников сариқ карточка билан жазоланди. 

77. Берг рақиб жарима майдони томонда вазият яратишга ҳаракат қилди. 

75. "Краснодар"да ўзгаришлар: Олссон ўрнига Кабелла, Вандерсон ўрнига Фернандеш тушди. 

72. "Ростов"да ўзгаришлар: Глебов ўрнига Норманн, Саплинов ўрина Попов туширилди. 

69. Яна бир сариқ карточка. Бу гал Зайнутдинов жазоланди.  

66. Ўйин тўхталиш ва қўполликларга бой тарзда давом этмоқда.  

65. Саплинов Вильенага нисбатан қўпол ўйнагани боис сариқ карточка олди. Мамаев эътирозлари учун сариқ карточка билан жазоланди.  

64. "Карснодар"да ўзгариш: Газинский ўрнига Черников тушди. 

62. "Ростов"да 2та ўзгариш: Байрамян ўрнига Хажикадунич, Шомуродов ўрнига Долгов тушди.  

59. Газинскийга нисбатан қўпол ўйнагани учун Шомуродовга сариқ кўрсатилди. 

57. "Краснодар"да ўзгариш: Уткин ўрнига Сулейманов тушди. 

56. Зарбаааа! Вандерсоннинг ўнг томондан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

55. Глебовдан "қойилмақом" ноаниқ узатма...  Энди "Краснодар" ҳужум бошлайди. 

53. Шомуродовнинг пасидан кейин Ионов зарба йўллади. Тўп "рикошет" орқали майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи амалга оширилади. 

51. Рамиреснинг узатмасини ҳимояилар майдон ташқарисига чиқариб юбордилар, бурчак тўпи. Ҳаводан келган тўпни Песьяков ушлаб олди ва жамоасини қарши ҳужумга чорлади. 

50. Байрамяннинг бошқа шеригиги берган паси Шомуродовга тегиб кетди, шу орқали тўп рақибга ўтди. 

48. Рамирес ҳужумга ўтаётган Ионовни йиқитди. 

47. "Краснодар"да бурчак зарбаси.  Тўп ўйинга киритилди. Вандерсонниг узатмасидан кейин Уткин қўполлик кўрсатди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+1. Вандерсоннинг зарбаси! Озгина ноаниқ. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. "Ростов"да бурчак тўпи, Мамаев ошириб беради. Зарбаааа! Уууух Шомуродов йиқилаётган ҳолатда зарба берди, аммо тўп тўрнинг юқори қисмига бориб тушди. 

42. Петров ва Чернов ўртасида жиддий кураш кечди. Ҳакам қоида бузиш қайд этмади.  

39. "Краснодар" жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимояилар хавфни бартараф этдилар. Ўйин темпи юқори босқичга чиқди.  

37. Шомуродов ҳужумда ўзини кўрсата бошлаганида ҳимоячилар қаршилик кўрсатишди. Бир оз ўтиб, Мамев эса қоидани бузди. 

36. Тўп Ионовга қадар етиб келди, аммо у офсайдда эканлиги маълум бўлди. 

35. "Краснодар" кескин ҳужумларни ташкил этишда давом этяпти. Ҳужумда Вандерсон ва Вильена жуда фаол.

33. Газинскийнинг ҳолати ёмон кўринади, шифокорлар майдонга жалб қилинди. Ўйин давом этади.  

31. Берг Вандерсонниг ичкарига узатмасини қабул қилаётганида ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади ва жарима зарбаси. 

29. Песьяковнинг ўнг қанотга узатмасидан кейин Байрамяннинг ойоғи қайрилиб кетди. Ҳа, ростовликларнинг спорт формаси у қадар яхши эмас. 

27. Олссоннинг узатмасини дарвозабон Песьяков қўлига илиб олди. 

26. Черновнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди ва меҳмнлар қарши ҳужумни бошлашди. 

25. Давом этамиз. 

23. Ўйин вақтинча тўхтатилди. Ўйинчилар сув ичиб олишмоқда. Карпин вазиятдан фойдаланиб, футболчиларга кўрсатма берди. 

22. Ўнг қанотдан олдинга бораётган Вандерсон тўхтатилди ва энди мезбонлар тўпга эгалик қилишмоқда. 

21. "Краснодар"нинг ҳужуми хафли кўриниш олиши мумкин эди, бироқ ҳужумчи тўпга эгалик қила олмади. 

19. "Ростов" ниҳоят ҳужумга ўтди, бурчак тўпи ўйинга киритилди, Зайнутдинов тўпни икки марта ичкарига оширишга уриниб кўрди. 

17. "Краснодар" ҳужум қилишда давом этмоқда, "Ростов" қамалда. Мезбонларда жсмоний тайёрганлик яхши эмаслиги билиниб қолмоқда. 

13.  ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Берг!   ВАРда текширилди ва гол инобатга олинди. 0:1! 

13. Уткиннинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

11. Ҳозирча устунлик меҳмонлар тарафда, улар тўхтовсиз ҳужум қилишмоқда. 

9. Бергнинг зарбаси! Дарвозабон ўз ўрнида. 

8. Мамаев чап қанотдан ҳужумга ўтишга уринди.

6. Чистяков ҳимоя марказида ўзини кўрсатиб, хавфни бартараф этди. 

4. Ўнг қанотда Байрамян йиқитилди. Қоида бузилмади деб топилди.  

2. "Краснодар" тезлик билан ҳужум бошлашга уринди, "Ростов" ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади ва тўпни узоқлаштиришди. 

1. Баҳс бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" клуби "Ростов Арена"да "Краснодар"ни меҳмон қилади. Учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика