UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   1 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  19 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдик"

Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" охирги ўйинларда бунчалик кучли қаршиликка дуч келмаганди деб ўйлайман. Чемпион жамоа майдонида муносиб ўйнадик. Аммо 30-40-дақиқаларда хатоларга йўқ қўйдик. Эътиборсизлик натижасида иккита гол ўтказдик. Бугунги ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман, биз эса бор эътиборимизни Суперлига баҳсларига қаратамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.



- "Насаф" кейинги мавсумда ҳам ОЧЛда ўйнай олмаслиги деярли ойдинлашди. Бу клуб учун муваффақиятсизликми?

- ОЧЛга чиқа олмаганимизни муваффақиятсизлик демаган бўлардим. Аммо йил бошида кўпчилик "Насаф" чемпионатда жон сақлаш учун курашади деб ўйлаганди, тўғрими? Биз янада юқорироқ ўринларни эгаллашга ҳаракат қилгандик. Бизда Машарипов ёки Черандек футболчилар йўқ. Йил бошида мана шу таркибни шакллантириш вазифа қилиб қўйилган эди.

- "Насаф" бугун чемпион билан сафарда тенгма-тенг ўйнади, аммо Суперлигада Қаршида сўнгги ўриндаги "Бухоро"га имконият бой берилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- "Бухоро"га қарши ўйинда ютқазиб қўйганимизда натижа учун айбдормиз деб айтгандим. "Қизилқум" ва "Бухоро" билан ўйинларда рақиблар ҳимоявий тактикада ўйнашди, катта куч билан ҳимояда ўйнаган жамоаларга қарши ўйинда ғалаба қозона олмадик. Футболчиларим рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмай шошилишди ва натижада имконият бой берилди. Бугун ҳам агар бироз совуққонроқ ҳаракат қилганимизда балки ўйин қўшимча таймларга ўтиши мумкин эди. Бугунги ўйиндан олдин қанчалик қийин бўлса ҳам кўпчилик "Пахтакор"ни ютишимиз кераклигини айтганди. Шундай пайтда ўзимни "Реал" мураббийидек ҳис қиламан. Сабаби ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлислар биздан ғалаба кутишади.



- Ўйиндан сўнг МОҚ раҳбари билан гаплашдингиз. Суҳбат нима ҳақда бўлганини айта оласизми?

- Рустам ака Шоабдураҳмонов билан бундан олдин ҳам кўришгандик. Бугун ҳам кўришдик. Биласиз "Насаф" олимпия терма жамоаси базавий клубларида бири ҳисобланади. Шу боис МОҚ раҳбари футболчиларнинг турмуш тарзидан хабардор бўлиб турибдилар. У кишининг ғамхўрлигидан мамнунмиз албатта.


Нарзулла ёзиб олди

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика