UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб қанчалик жиддий бўлмасин, майдонда ижобий натижа учун курашамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб қанчалик жиддий бўлмасин, майдонда ижобий натижа учун курашамиз"

Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони) – "Насаф" учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев қатнашди.

"Барчага салом. Хайрли кун. Биринчи марта рақиб жамоа мураббийи иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашдим. Қизиқ бўларкан. 

Ўйинга келсак, буни узоқ кутдик, узоқ тайёргарлик кўрдик. Бир нечта назорат ўйинлари ташкил қилдик. Асосийси, кайфиятимиз яхши. Йигитлар эртанги баҳсга тайёр. Жиддий рақибга қарши керакли натижа учун курашамиз", – дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

"Ҳаммага салом. Бизни яхши кутиб олишди, бу учун катта раҳмат. Худо хоҳласа, эртанги башгача ўйинолди машғулотимиз бор. Ўйлайманки, жамоамиз учрашувга юз фоиз тайёр. Юртимизга ғалаба билан қайтиш ниятидамиз", – деди Ҳусайн Норчаев.

"Ўзбекистонда ҳали чемпионат бошланмади. Айтиб ўтганимдек, назорат учрашувлари орқали тайёргарлик олиб бордик. Ҳар қандай ҳолатда жамоамизда устунлик тарафлари бўлади. Биз буни майдонда кўрсатишимиз керак. Бу босқичда осон рақиб бўлмайди. Бу ОЧЛдаги 8-ўйинимиз бўлади. Рақиб қанчалик жиддий бўлмасин, майдонда ижобий натижа учун курашамиз. Рақиб ўйинларини кўриб чиқдик ва йигитларимизга етарлича ахборот бердик. Рақибга албатта юқори баҳо берамиз, Саудия Арабистонининг етакчи жамоаларидан бири саналади. Биз жамоамизга ишонамиз ва ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз", – дея сўзини якунлади Бердиев.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика