UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  3 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  171 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган"

Олий лига 2-тур учрашуви "Олмалиқ" - "Насаф" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Биз Олмалиқда оғир ўйин бўлишини билардик. Жамоамиз бу учрашувга анча толиқиб келгандик. Ҳа, "Олмалиқ" кучли жамоа. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, бугун ҳакамлар мезбонлар фойдасига жуда кўп хато қилишди. Баъзи бир тенг курашлар остида ўтадиган ўйинларда бу жиҳат катта роль ўйнайди. Буни албатта кўриб чиқамиз ва агарда ҳакамлар хато қилган бўлса, унда керакли жойларга етказамиз. Ўйин борасида нима дейиш мумкин. Аввало "Олмалиқ" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ўтган йилги "Олмалиқ" эмас. Улар ҳам ўз олдиларига юқори мақсадлар қўйишган бўлса керак. Беллашувда ҳар иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин вазиятни ўнглашни уддалай олмадик. Умуман ушбу баҳсда футболчиларимиз толиқиб қолишгани сезилиб қолди", - дея Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Олександр Коблашнинг ўйини ҳақида фикрларингиз? Ҳужумчи сизнингча легионер мақомига мос ўйин намойиш этмоқдами?
- Бу алоҳида мавзу. Унинг ўйини бизни умуман қониқтирмаяпти. У билан жиддий гаплашиб оламиз. Ўйнаса ўйнайди, бўлмаса у билан тузилган шартномани бекор қиламиз. Коблашнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни асло қониқтирмайди. Буни ўзига ҳам айтиб ўтдим.

- Бугун ҳимоя марказида Ботир Қораев ўйнади. Қораев иккинчи қаватда рақиби Йовановичга тўлиқ имкониятни бой берди. Нега Шерзод Аъзамов ёки Мақсуд Каримов ўйнамади?
- Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ўрганимизнинг сабаби бундан олдин қийин ва муҳим ўйинни ўтказганимиз. Шерзод Аъзамов ва Мақсуд Каримовнинг ўйнамаганининг асосий сабаби шунда. Таркибдаги барча футболчиларга имкон беришимиз зарур. Машғулотларда қайси футболчи кўпроқ тайёр бўлса айнан шу футболчини майдонга қўйишимиз лозим.

- Ушбу мағлубиятдан кейин жамоани руҳий ҳолатини тиклашда муаммоларга дуч келмайсизми?
- Бу нарса бизга бош оғриқ бўлмайди. Ҳозир асосий эътиборимиз Осиё чемпионлар лигасига қаратилган. Бу ўйинни тезда эсдан чиқариб, футболчиларни кейинги баҳсларга руҳий тарафлама тайёрлаймиз. Бу муаммо эмас.

- Артур Геворкяннинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Унинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги машғулотларимиздан бошлаб шуғулланишни бошлайди. Ўйлайманки, кейинги беллашувларда Артур бизга ёрдам бера олади. Унинг майдонда йўқлиги бугун билинди.

- Жамоа олдига ушбу мавсумда клуб раҳбарияти томонидан аниқ бир вазифа қўйилганми. Биз биламизки, раҳбарият одатда "Насаф" олдига аниқ вазифа қўймай келади.

- Раҳбарият ҳеч қачон бизларни олдимизга келиб аниқ вазифа қўймаган. Лекин жамоанинг ўзи ҳар доим шароитлардан келиб чиққан ҳолда ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Аммо клуб раҳбарияти олдимизга келиб мана шу ўринни оласан ёки бу совринни қўлга киритасан деб вазифа қўймаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика