UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  371 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" икки футболчимиз учун бир миллиард сўм тўлади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" икки футболчимиз учун бир миллиард сўм тўлади"

"Локомотив" - "Насаф" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик ва учта гол ўтказдик. Рақибнинг кучли томонларини ўрганиб чиққандик. Бугун ҳимоядаги вазифамизни бажара олмадик. Ҳали кураш давом этади, "Насаф" ўз мухлислари қаршисида охиригача ўйнайди. Урган голимиз жавоб ўйинидан олдин бизга катта ёрдам беради.

Захирадан майдонга тушган Нарзуллаев Кенжабоевдан кучлироқ ўйнади. Эркинов ўйинимизни кучайтирди, аммо вазиятлардан фойдалана олмади.

Аъзамов ва Суюнов бизнинг етакчиларимиз эди. Иккала футболчига омад тиладик. Янги футболчилар жамоамиз ўйинини кучайтиришга ишонаман.

Красични жамоага қайтиришни истагандик. Аммо у Арманистон клуби билан келишиб қўйганини айтди. Ўзимизга муносиб легионер топа олмадик. Яхшироқ легионер эса катта пул туради.

Шерзод Аъзамов ва Элдорбек Суюновнинг трансферидан тушган пулларни футболчиларга ойлик маошларига ишлатдик. Клуб вакилларидан иккала футболчи учун "Пахтакор" бир миллиард сўм тўлаганини эшитдим.

Бу йил юқори ўринлар учун курашаётган жамоалар кўпайди. Бу одамни қувонтиради", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика