UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин 90 дақиқа бўлади, бугун биз 30 дақиқа футбол кўрдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин 90 дақиқа бўлади, бугун биз 30 дақиқа футбол кўрдик"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳар доим 90 минут бўлади. Лекин бугун 30 минутлар атрофида футбол кўрдик. Ҳакамларнинг қароридан кўп жабр кўраяпмиз, бугун навбатдагиси бўлди. Кўрдинглар, Ойбек Бозоров йиқитилганда вазият кўриб чиқилмади. Ёки кўриб чиқиб шундай қарор қабул қилди. Биз аслида ҳисобни каттароқ кўринишга олиб келишимиз мумкин эди. 1:0 дан сўнг ҳам яхши вазиятларимиз бўлди, аммо фойдалана олмадик. Шу сабабдан бугун очко йўқотдик деб ўйлайман.

- Баҳром Абдураҳимов ва Шароф Муҳитдиновлар нега таркибда кўринишмади?

- Уларда жароҳат бор. Шу боис бугунги ўйин қайдномасига киритилишмади.

- Вазиятларни голга айлантиришда муаммо кўзга ташланаяпти. Бунда футболчиларга маҳорат етишмаяптими? Ёки ҳаяжон билан боғлиқми?

- Маҳоратга ҳам, ҳаяжонга ҳам боғлиқлик томонлари бор. Кўряпсизлар, биз билан уйдаги ўйинларда барча рақиблар кўпчилик бўлиб ҳимоявий услубда ўйнашмоқда. Шу сабабдан ҳам ёриб киришда қийинчиликка дуч келаяпмиз. Бу борада йигитларга тайинлаяпмиз, биринчи бўлимда, умуман ўйин давомидаги ҳар бир стандарт вазиятдан унумли фойдаланиш керак. Ман ўйлайман-ки, ҳаммада кайфият яхши. Мухлисларни ҳам тушунамиз, ҳали олдинда ўйинлар бор ва охиригача курашамиз.

- АГМК билан кубок ярим финал учрашувида жамоани жиддий синов кутиб турибди...

- Бу босқичларда осон рақиб бўлмайди. Биз албатта финални ўйлаган холда майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика