UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07Барзальи ёки Гроссо "Ювентус" U23'да Пирлонинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 10:44"Реал" Дибала учун ажойиб таклиф тайёрламоқда  5 10:20Карикатура: Пирло "Ювентус"га ёрдам бера оладими?  4 10:15Olamsport: Ретрода Ғофур Раҳимов, кутилмаганда Майк Тайсон - Рой Жонс жанги санаси ўзгарди ва бошқа хабарлар  0 09:52Балотелли фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин   2 09:45"Динамо"га янги футболчилар келишда давом этмоқда  1 09:31“Эвертон” Бэйли учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди   0 09:09Матюиди “Ювентус”дан кетади   3 09:01Абдулла Абдуллаев: "Терма жамоада барча ягона мақсад остида бирлашади"  7 08:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!   26 08:32“Ливерпуль” футболчиси учун АПЛнинг 3 клуби курашади   0 08:14“Челси” ва “Ливерпуль” Уайт учун курашади   1 07:57ПСЖга “Борнмут” ҳужумчиси керак   0 07:48“Челси” футболчиси АПЛга қайтган “Фулхэм”га ўтиши мумкин   0 06:05РПЛ. "Спартак" - "Сочи" 2:2  2

Рўзиқул Бердиев "Насаф"дан кетадими? Бу йил жамоага нима етишмади? "Насаф" бош директори билан суҳбат Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев "Насаф"дан кетадими? Бу йил жамоага нима етишмади? "Насаф" бош директори билан суҳбат

Ўтган дам олиш кунлари 2019 йилги Суперлигада сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди ва чемпионат якунига етди.

Биронта легионерларсиз мавсумни ўтказган Қаршининг "Насаф" клуби мавсумни 7-ўринда якунлади. Биз клуб бош директори Сергей Кучеренко билан йил якунлари, янги мавсум учун режалар ҳақида суҳбатлашдик.

- "Насаф" 2019 йилги Суперлигани 7-ўринда тугатди. Раҳбарият бу натижадан қониқдими?

- Йўқ, албатта қониқмадик. Сабаби "Насаф" ҳеч бўлмаганда 3-ўрин учун курашиши лозим. Эътибор қилган бўлсангиз мавсум давомида етакчи клубларнинг барчасига қарши муносиб ўйнадик, ғалабалар ҳам бўлди. Бироқ ўзимиздан пастдаги жамоалар билан баҳсларда имкониятни бой бериб қўйдик. "Насаф"га характер етишмади, бизда ўйиннинг боришини ўзгартириб юбора оладиган футболчи йўқлиги кўриниб қолди.

Мавсумда ўзимизга ярашмаган ўринни эгаллаганимизга кўплаб сабаблар бор. Масалан, кўплаб футболчиларимиз олимпия терма жамоамиз сафида қатор йиғинларда қатнашишди. Кўп ишласа хатто машиналар ҳам бузилади, булар эса оддий йигитлар. Мавсум охирларида чарчоқ аломатлари ҳам албатта сезилди. Бир нарсани ёзиб қўйишингизни сўрардим: "Насаф" ҳар доим турли терма жамоаларга футболчи етказиб беришдан хурсанд бўлади ва шундай ишлашда давом этади.



- Кейинги мавсум учун режалар қандай? Жамоа қачон 2020 йилги мавсумга тайёргарликни бошлайди?

- Янги мавсумга тайёргарликни 14-15 декабрь кунлари бошлашни режалаштираяпмиз. Янги йил байрамига қадар бўладиган йиғинда олимпиячилар қатнашишмайди. Сабаби Ўзбекистон олимпия терма жамоаси декабрь ойида ҳам хорижда йиғин ўтказади. Шу боис U-21 жамоамиздан кўплаб футболчиларни асосий таркиб билан машғулотларда синаб кўрамиз, уларнинг ҳолатига баҳо берамиз. Балки таркибда янги футболчилар ҳам бўлиши мумкин. Балки қайсидир футболчилар жамоамизни тарк этар, кимларнидир ижарага берармиз. "Пахтакор", "Навбаҳор" каби клублар футболчиларимизга таклиф билан чиқишмоқда. Барчасини бафуржа ўрганиб чиқамиз ва барча учун оптимал вариантни танлаймиз. Ҳаёт давом этаверади.

- Рўзиқул Бердиев борасида қандай фикрдасиз? У клубда қоладими?

- Рўзиқул Бердиевнинг шартномаси йил якунида тугайди. Нафақат унинг, бутун раҳбариятнинг шартномаси йил сўнггида якунига етади. Бизда фақат футболчиларнинг шартномалари узоқ муддатли. Раҳбарият Бердиевга ишонади ва унинг клубда қолишини хоҳлайди. Йил сўнггида мураббий билан музокара ўтказамиз ва якуний қарорга келамиз. Биз унга яхши шароит яратиб беришга ва совринли ўринлар учун кураша оладиган жамоа қуришига ёрдам бермоқчимиз. 

- Янги мавсумдан олдин таркибга кучли футболчилар ҳам қўшиб олинадими ёки асосий урғу барибир академия тарбияланувчиларига қаратиладими?

- Ҳозир 2020 йилги мавсум учун сметамиз тасдиқланишини кутаяпмиз. Барчаси мана шунга боғлиқ. Биз ҳам "Насаф"га кучли футболчиларни келишини ва юқори ўринлар учун курашишни истаймиз, аммо фақат истак билан иш битмайди. Академия тарбияланувчиларига келсак биз доим уларга ишонамиз ва яқин йилларда яна кўплаб ёш футболчиларни асосий таркибда кўрамиз деб умид қиламан.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг