UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  2 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Албатта, яхши савиядаги ўйин бўлди, чиройли ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларга кўрсатган ўйинимиз маъқул келди, деб ўйлайман, барчани ғалаба билан табриклаймиз.

"Бунёдкор" жамоасини ўрганиб чиққандик. Рақибни бўш нуқталарини аниқладик ва футболчиларга ўша худудларда тезкорлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидладик. Йигитлар кўрсатмаларни тўлиқ ва тўғри бажаришди. Ишончли ҳисобда ғалабага эришдик. Албатта, "Бунёдкор" жамоасини қанчалик кучга эканини биламиз, лекин ўйин кўрсатиб бердики, бизнинг тайёргарлигимиз юқори бўлган.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи бўлимда Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим, чунки унга иккинчи карточка берилиши лозим эди. Энди ҳакамларнинг ҳам ўз қарашлари бор, шу вазият мени бир оз асабийлаштирди.

- VAR тизими бу вазиятни кўриб чиқмадими?

- Биз бу холатларни муҳокама қилишга ҳақли эмасмиз. Муҳими ўйинда ишончли ғалабага эришдик, мухлисларимизни табриклаймиз.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика