UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  3 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  52

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимдаги ишлар ҳеч қайси жамоага ярашмайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимдаги ишлар ҳеч қайси жамоага ярашмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасида "Сўғдиёна" билан ўйналган дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

- Рақибнинг хоҳиши қандайлигини кўрдик - бир очко. Мақсадимиз уларнинг режасини бузиш бўлганди. Агарда гол уриб олганимизда, барчаси енгилроқ ўтарди. Ўйин "Сўғдиёна"нинг кутганлари асосида кетди. Улар қарши ҳужумларда ўйнашини билгандик ва буни йигитларга ҳам таъкидлагандик. Шунинг учун керакли пайтда гол уриб, рақибнинг режаларини чипакка чиқаришимиз керак бўлганди. Лекин бу амалга ошмади. Уларнинг дуранг учун қанчалик вақт чўзганини айтмаса ҳам бўлади. Иккинчи бўлимдаги ҳаракатлар - ҳеч қайси жамоага ярашмайди.

- Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Бу ҳолатлар ҳам бизнинг ўйинимизга таъсир қилди. Етакчиларимиз йўқ эди. Насруллаевнинг кутилмаганда жароҳат олиб ўйиндан чиқиши режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамасдан иккинчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида босим уюштира олдик. Лекин яхши вазиятларни голга айлантира олмадик. Шерзоднинг бурни озгина шикаст еган. У "Ал Файсали"га қарши ўйинда жамоага ёрдам беришига умид қиламиз.

- "Сўғдиёна" 11-ўриндаги жамоа, "Насаф" эса ОЧЛда ўйнайди. Халқда шундай фикр бор, "Насаф" кучлилар билан кучли ўйнайди, ўртамиёналар билан ўртамиёна. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Бу фикрни чуқурроқ қарасак, кучли жамоалар биз билан ўйинда ҳужумга ўтишга ҳаракат қилади. Кучсиз жамоалар билан бугунги ҳолатлар кўп бўлди, бундай пайтда жуда қийин бўлади - зич ҳимоя, темпни ўлдириш, вақтни чўзиш. Шу сабабли баъзи бир енгил жамоалар билан ўйинда қийналамиз. Аслида шундай пайтда биз вазиятлардан фойдаланишимиз керак. Яримта ёки тўлақонли вазиятлардан қанча эрта фойдаланиб олсак, ўйинимиз шунчалик енгил бўлади. Бугун буни амалга ошира олмадик.

- Бошкович Сизнинг бугунги ғоянгизни англаб олган десак бўладими? Ҳар ҳолда у бир вақтлар Сизнинг қўл остингизда ўйнаган.

- Бошкович мени устоз деб билмаса керак. Ёрдамчи мураббийлигимда кам вақт бўлса-да, ишлаганмиз. Бош мураббий бўлганимда у жамоадан кетганди. У бизнинг ғоямизни ўрганиб чиққан ва устунлик қилган деб ўйламайман. Кўплаб жамоалар бизга қарши шундай услубни танлаб, ғолиб бўлиб кетди ёки дурангга эришди. Шу сабабли ғоямизни ўрганиб чиққан деб ўйламайман. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда бундай гаплар бўлмасди.

- Ушбу йилдаги Суперлига мавсумидан кўнглингиз тўлдими?

- Йўқ, бундан ҳам яхшироқ қатнашишимиз мумкин эди. Айрим ўйинларда бизга барқарорлик етишмади. Барибир медалларга эришишимиз керак. Бу биз учун ютуқ бўлади. Ушбу мавсум биз учун олдингиларидан ҳам кўра яхшироқ ўтди дея оламан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика