UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  0 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  7 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  13 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  33 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида

Одатда "Бухоро" жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатарди, бугун янада ҳимоявийроқ ўйин намойиш этди. Уларнинг режасини бузиш учун биринчи бўлимдаги вазиятлардан гол ура олишимиз лозим эди. Ўшанда ҳужумда яққол устунликка эга бўлишимиз мумкин эди. "Бухоро" иккинчи бўлимда кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бизга вазият яратишга кўп ҳам имкон бермади. Вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади.

Ўйлайманки, бугунги дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмайди, чунки бизга ҳам, уларга ҳам ғалаба керак эди.

Бугунги учрашувга ҳакамлар ўз таъсирини кўрсатишдими?

Ҳакамлар ҳақида олдин ҳеч гапирмасдим. Лекин бугунги ҳакам савияси ва даражаси пастдек кўринди менга. Чунки унинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди. Бунга нима сабаб бўлганлигини билиш қийин. Яккакурашлардаги вазиятларда кўп хато қилди, баъзи вазиятларда ғалати-ғалати қарорларни чиқарди. Ҳакамлардан бу даражадаги ҳакамликни кутмагандик.    

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика