UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  7 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4

Рўзиқул Бердиев: "Гол уришда қийналдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Гол уришда қийналдик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Бугун қийналиб тўртта гол урдик, лекин уларга осонгина иккита гол совға қилдик, -дея гап бошлади "Насаф" устози.

- Гол уришимиз учун анча қийналдик. Сабаби меҳмонлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишди. Ўйинга келадиган бўлсак, рақибимизни жуда яхши ўрганган эдик. Биласизлар муборакликлар сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлишмаган эди. Кўпроқ ҳимояда ўйнаб, тезкор қарши ҳужум уюштиришади. Иккита голдан кейин ўйинмизда бироз пасайиш кузатилда ва натижада ўз дарвозамиздан иккита гол олиб чиқишга мажбур бўлдик. Асосийси уч очкони қўлга киритдик. Бу жуда муҳим эди. Чунки аваалги турларда Пахтакор ва Қизилқумга қарши ўйинларда очко йўқотган эдик.

- Бугун Муҳаммадиев майдонга туширилмади. Қолаверса, Шомуродов ҳам захирада қолдирилди. Баҳриддинов ва Алланиязов деярли майдонга туширилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Шуҳрат ўйиндан олдинги машғулотларда кичик жароҳат олгани боис бугун майдонга туширмадик. Кейинги ўйинларда у тайёр бўлади. Алланиязовга имконият кўп бераяпмиз. Леккин гол уриш, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпти. Баҳриддиновга келадиган бўлсак, биз мавсум бошланишига кам вақт қолганди уни таркибимизга жалб этганмиз. Шу боис жисмоний тайёргарлиги у қадар юқори эмас. Шомуродовга бу йилги мавсумда керакли ўйинларда керакли голларни урди. Тошкентда "Локомотив", Қаршида "Бунёдкор" дарвозасини ишғол этди. Кутилмаганда кўричак бўлиб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Шу сабабли бугун Таран ва Тўраевни асосий таркибда майдонга туширдим. Тажрибали ўйинчиларимизни ҳали ёрдами бизга тегади деб ўйлайман.

- Охирги пайтларда асосий дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов хатоларга йўл қўймоқда...

- Саволингизни тушундим. Бу мени ҳам ўйлантираётган масала. Балки, Суюнов мен терма жамоада ўйнаяпман деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Лекин ихтиёримизда дарвозабонлар етарли. Уларга имконият беришга тайёрман. Бизга меҳнат қиладиган, ишончни оқлайдиган, ўсишда тўхтамайдиган футболчилар керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика