UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  2 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Рўзиқул Бердиев: “Етакчи ўйинчиларимизни қўйиб юбораверсак, уларнинг ўрнини қандай тўлдирамиз?” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Етакчи ўйинчиларимизни қўйиб юбораверсак, уларнинг ўрнини қандай тўлдирамиз?”

“Насаф” – “Қизилқум” назорат учрашуви якунига етгач, Рўзиқул Беридев билан тайёргарлик жараёни, олдиндаги режалар, таркибни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашдик.

- Янги мавсум тайёргарлигини 3 январь куни бошлаган эдик, мана бугун икки ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларимизни дастлабки қисмини, назорат учрашуви билан якунладик. Дастлабки босқичдаги асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.

Янги чемпионатга тайёргарликнинг навбатдаги иккинчи босқичини 20 январь кунидан яна Қаршида давом эттирамиз, бу босқич 2 феврал кунигача  давом этади. Бу босқичда ҳам назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Клубимиз раҳбарияти имкон яратиб берса, учинчи босқич тайёргарлигини Туркияда давом эттирмоқчимиз. Чунки, бизда февралдаги об-ҳаво, тўлиқ машғулот ўтказишга ноқулайроқ ҳисобланади.

Айни пайтда биз билан бирга бошқа жамоаларда тўп тепган кўплаб ёш футболчилар машғулотларимизда иштирок этишаяпти, буларни биз кўрикдан ўтказаяпмиз. Имкониятларини чамалаб кўраяпмиз. Бизни қониқтирганларни, сафимизда олиб қоламиз.

Бизнинг аксарият асосий таркиб ўйинчиларимиз терма жамоаларга жалб этилган. Тайёргарлигимиз уларсиз давом этаяпти. Тўғри, улар ҳам терма жамоаларимиз машғулотларида иштирок этишаяпти. Таркибимизга қўшиладиган янгиларни тезроқ жалб этиб, асосий эътиборимизни жамоавий ўйинимизни шакллантиришга қаратишимиз керак. Ўзингизга маълум, футболчилар бир-бирларини тушуниб олиб, жамоавий ўйинга мослашиши, маълум вақтни талаб қилади. Қолаверса, янги чемпионатнинг бошланиши ҳам тобора яқинлашиб келаяпти.



Энди таркибдаги ўзгаришлар ҳақида тўхталсам. Ҳозирча, жамоамизни расман Мақсуд Каримов ва Сайдулло Раҳматов тарк этишди. Санжар Қувватовни “Пахтакор” билан ўзаро келишувга эришганлиги ҳақида гаплар тарқалди. Аммо буни тўғри ёки нотўғрилигини тасдиқлай олмайман. Чунки, футболчимиз анчадан буён миллий терма жамоамиз билан бирга бўлганлиги сабаб, ўзаро гаплашганимиз йўқ.  

Жамоамизнинг аввалги йиллардаги мавқиени тиклашимиз учун, имконият даражасида таркибимизни кучайтиришимиз талаб этилади. Тўғри, ўтган чемпионатнинг иккинчи ярмидан бошлаб, биз кўплаб ёш ўйинчиларимиз хизматидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Бу эса уларни катта футболда тажриба тўплашига сабаб бўлди. Энди биз бу футболчиларимизни жамоамизда сақлаб қолишимиз керак.

Биз кўплаб тажрибали ўйинчиларни йўқотдик. Агар биз яна етакчи ўйинчиларимизни бошқаларга бериб юбораверсак, уларни ўрнини қандай тўлдирамиз? “Насаф”дек клубни сиёсати ёки нуфузи нима бўлади?

Жамоамизга легионер футболчилар ҳам керак. Аммо бизни ўртамиёна легионер футболчилар умуман қониқтирмайди. Бу даражадаги легионер футболчини олиб, ўзимизни интилувчан ёшларимизни йўлини тўсиб қўйиш ҳам тўғри эмас. Геворкян, Черан ёки Голбандек легионерлар бўлсагина, жамоамиз ўйинларини янада кучайтира олиши мумкин – дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика