UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  11 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  1 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг адолатли натижа бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин курашларга бой ўтди. Охирги вазиятларни айтадиган бўлсак, жамоамиздан омад юз ўгирди. Кўрдинглар тўп 2 марта дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. "Сўғдиёна" курашувчан жамоа ва тайёргарлигимиз шунга яраша эди. Дуранг натижа вазиятни янада мураккаблаштирди. Сўнги тургача қайси жамоа кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиши ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бу охирги йилларда учрамаётган холат. Чемпионатимизни охирини ҳисобга олсак, назаримда қизиқ ўтаяпти. Дуранг адолатли натижа бўлди, ҳар икки жамоа ғалаба учун курашди.


- Бугун таркибда қўл урган ўзгаришларингизни қандай изохлайсиз?

- Биз кейинги ўйинни ҳам ҳисобга олдик. 3 кундан сўнг АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида ўйнаймиз. Шу сабаб айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. 


- Чемпионат иштирокчилари сони оширилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Мутахассис сифатида бу борадаги фикрингиз қандай?

- Албатта, чемпионат иштирокчилари сонининг оширилиши бир жиҳатдан яхши, ўйинлар сони кўпаяди. Лекин аввал биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Суперлига иштирокчилари сони ортса, Про-лига ва Биринчи лигага бўлган қизиқиш камайиб кетиши мумкин. Бу жуда чуқур ўйланиб ҳар тарафлама хулоса чиқариладиган масала. Фақат Суперлигани ўйласак, қуйи лигаларга нисбатан эътибор сусайиб кетиши мумкин.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика