UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  0 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  32 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  10 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  15 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйиндаги 1 очко ҳам биз учун муҳим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйиндаги 1 очко ҳам биз учун муҳим"

ОЧЛ 2. 1-тур. "Кувайт СК" 0:0 "Насаф" учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жуда оғир ўйин ўтказдик. Биз бугун нафақат рақиб билан, балки бугунги об-ҳаво билан ҳам курашдик. Рақиб бугун бизни толиқишимизни ва хато қилишимизни кутиб ҳаракат қилди. Хато қилган жойларимизда дарвозабонимиз бизни қутқарди. Бугун биз ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиб, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимиз керак эди. Шунинг учун биз кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ўйиннинг 0:0 ҳисобида якунланишига дарвозабоннинг яхши ҳаракати ва жамоаларнинг ҳимояга яхши эътибор қаратганида бўлди.

- Бугунги ҳисоб жамоангиз учун яхши натижами?

- Бу ўйиндан келиб чиқсак, нормал натижа, лекин бу учрашувда биз бунданда яхшироқ натижа кўрсатишимиз керак эди. Ўйиндан келиб чиқиб айтаман, ушбу 1 очко ҳам биз учун муҳим.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика