UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  3 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  6 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  3 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  1 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1

Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради” Янгиликлар

Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради”

Олий лиганинг 20-турида “Андижон” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин “бургутлар”нинг тажрибали ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Водий дербиси қўлга киритилган ғалабадан сўнг бугунги учрашувга бўлган тайёргарлик ҳақида нима дейсиз?
- “Нефтчи”  билан ўйинда кўп куч йўқотдик деб ўйлайман. Чунки бу каби дерби баҳсларида икки ҳисса куч билан ўйнайсиз. Осон ўйин бўлмади. Оғир ўтган баҳсдан сўнг ўзимизга келиб олиш учун вақт керак эди. “Бухоро” билан ўйинга қадар орада бироз танаффус бор эди ва бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Уйимизда ўйнаётганимиз  бизга устунлик беради. Тўғри, осон ўйин бўлмайди. Лекин қўлдан келганича харакат қилиб, бор кучни ишга соламиз.

- “Бухоро ” жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Бухоро” ҳозирги кунда чемпионатимиздаги кучли жамоалардан биридир. Эътиборган берсангиз, жорий йил таркибини сезиларли равишда кучайтиришга эришди. Тажрибали ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Бизнинг олдимиздаги мақсад эса битта-қайси жамоа бўлмасин фақат ғалаба қозониш. Қолаверса ашаддий ишқибозларимиз ҳам ҳар бир баҳсда жамоадан фақат ғалаба кутади.

- Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида турибмиз. Байрам табриклари бўлса марҳамат.

- Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан бутун Ўзбекистон аҳлини табриклайман! Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Халқимизга энг самимий ва яхши тилакларни тилайман. Хонадонларингиздан файз ва барака аримасин. Бундай байрамларни кўпини кўриб юрайлик. Биз футболчилар фақат ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин.

- Ҳужумчи бўлганингиз учун мухлислар сиздан доим гол кутади...

-“Андижон” сафидаги илк голимни “Локомотив” билан ўйинда киритгандим. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ўз голларим билан жамоамга фойда келтириб, мухлисларни қувонтираман деган умиддаман. Ўйлайманки бу борада жамоадошларим мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.  
 
Дилдора Холбоева суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика