UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  8 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Рўзимбой Аҳмедов: "Таркибга яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши мумкин, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз" Янгиликлар

Рўзимбой Аҳмедов: "Таркибга яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши мумкин, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз"

"Хоразм" Суперлигага тайёргарликни Анталияда давом эттирмоқда.

 Бугун жамоа хориж йиғини доирасидаги илк назорат учрашувида ўтказади. Клуб бош директори Рўзимбой Аҳмедов тайёргарлик ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. 

"Машғулотларни кўнгилдагидек бошладик. Ҳаво ҳам ажойиб. Майдонлар ҳам идеал даражада. Машғулот ўтиш учун ҳамма шароит бор. Олдинда бизни 4 та назорат учрашуви кутиб турибди. Мана шу ўйинларда жамоамиз янада формага кириб олади деб ўйлайман. Чемпионат стартига яхши тайёргарлик ва кўтаринки руҳда етиб келамиз. 

Ҳозирда асосий вазифа оғир юкламалардан сўнг тезроқ спорт формага кириб олишдир. Суперлигани 9 март куни бошлаймиз. Бунга оз вақт қолди. Жамоамиз бу фурсат ичида оптимал формага кириб олиши керак. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Юкламалар берилмоқда. Таркибимиз шаклланиб боряпти. Яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши эҳтимоли бор. Бу масала яқин кунларда ҳал бўлади. Ўйинимизга, тактикамизга мос футболчиларни жалб қиляпмиз. 

Раҳбариятимизга, шахсан вилоят ҳокимимизга яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Жамоамиз учун бу йил ўзгача бўлиши керак. Насиб қилса, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз",- дейди Рўзимбой Аҳмедов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика