
"Биз ғалабани қўлга киритдик ва бу асосий натижа. Пенальтини тепа оладиган бир нечта футболчимиз бор: Жордан, Марио ва Рики Ламберт. Ким тепиши кераклигини айтайми? Биз 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик, қолгани муҳим эмас.
Бу ҳисоб қийин баҳс учун яхши натижа. "Бешиктош" хар ўйинда гол ураётган эди. Миньоле биринчи таймда жуда ажойиб сейвни амалга оширди" - дейди Рожерс.