

"Қизил иблислар" кеча тунда ўз майдонларида "Манчестер Сити"га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди. Жамоа барча мусобақалар доирасида охирги уча ўйинни умумий ҳисобда 0:9 ҳисобида бой берди.
"Футболчилар мағлубиятдан сўнг: "Кейинги ўйинда ўзимизни кўрсатамиз", - дейишлари мени ҳайрон қолдиради. Улар ҳар бир учрашувда ўзларини кўрсатишлари шарт. Қаерда ўйнашинг муҳим эмас - МЮ ёки "Олтринхем".
Мен бу ўйинни футболчиларнинг ўзгача реакцияси деб атамайман. Бу Моуриньюни автобус тагига ташлаган ўйинчилар ва улар Оле билан ҳам худди шундай қилишмоқда.
Леопардлар рангини ўзгартирмайди. Бу клубда МЮни юқорига қайтариш учун ёлғончилар жуда кўп. Мен бу ўйинчиларга ишонмайман", - деди Кин.




