Рохо: "Жамоадошларимга гол ура олишимни айтгандим"

Mirjalol Normatov
27 июн 2018, 11:33
Нигерияга қарши ўйинда Аргентинага ғалаба келтирган ҳимоячи Маркос Рохо ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бу ғалабага мухтож эдик. Аргентина учун мундиал энди бошланади. Ўйиндан олдин жамоадошларимга гол ура олишимни айтгандим, баҳс давомида шу фикр миямда айланиб юрди. Голимни қариндошларимга, яқинларимга бағишлайман", - деди Рохо.

Аргентина плей-оффнинг илк учрашувида Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 30 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TyC Sports