Роуз: "Моуринью менга бошқа ҳимоячилар каби имкон бермади"
08 фев 2020 16:14
Янгиликлар
Роуз: "Моуринью менга бошқа ҳимоячилар каби имкон бермади"
Ижара асосида "Ньюкасл" сафида тўп тепаётган ҳимоячи Дэнни Роуз "шпорлар" устози Жозе Моуринью унга ўзини кўрсатиш учун имкон бермаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Роузнинг трансфер ҳуқуқи "Тоттенхэм"га тегишли.
"Менда қолган ҳимоячиларда бўлгани каби имкон бўлмаганини ҳис қилдим. Аслида мен у учун ўйнашни истагандим. Моуринью тайинланганидан бир ой ўтиб ўйнамаслигимни билдим. Майдонга тушмаслигимни билганимда машғулот ўтказиш қийин бўлди", - дея Роузнинг сўзларини келтирди "BBC".

Роуз мавсум охирига қадар "Ньюкасл"да ижара бўйича тўп тепади. Дэнни 2007 йилнинг ёзидан бери "Тоттенхэм" ўйинчиси ҳисобланади. Унинг "шпорлар" билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Роуз жорий мавсум "Тоттенхэм" учун АПЛда 12та ва ЕЧЛда 4та ўйин ўтказган ҳамда ўз ҳисобига иккита голли пас ёзиб қўйган. "Ньюкасл" сафида эса биринчи ўйинини ўтказишга улгурди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар