

"Менда бор маълумотга кўра, Килиан Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги муносабатлар яхши томонга ўзгарган.
Августда футболчининг кетиш эҳтимоли 99%га етганди. Ҳозир вазият ўзгарди ва бу трансфер эҳтимоли 65%гача камайди. Вазият исталган дақиқада ўзгариши мумкин.
Килиан айнан "Реал" сабабли Парижда қолиши ҳам мумкин. Сабаби "қироллик клуби" ЕЧЛда ПСЖга имкониятни бой берса, бу ҳал қилувчи фактор бўлиб қолиши мумкин", – деди Ротен.




